Мақолаларни саралаш: санаси | машҳурлиги | кўрилганлиги | шарҳлари | алифбо

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси. Биринчи қисм

sanjar,    1634,      Меъёрий хужжатлар » Кодекслар
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси. Биринчи қисм

Биринчи қисм
I БЎЛИМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-Кичик бўлим
АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
1-БОБ.
ФУҚАРОЛИК ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

1-модда. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг асосий негизлари
Фуқаролик қонун ҳужжатлари улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади.
Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар. Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар...

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси. Иккинчи қисм

sanjar,    1154,      Меъёрий хужжатлар » Кодекслар
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси. Иккинчи қисм

ИККИНЧИ ҚИСМ
3-кичик бўлим. МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ
29-боб. Олди-сотди
1-§. Олди-сотди тўғрисида умумий қоидалар

386-модда. Олди-сотди шартномаси
Олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Агар қонунда қимматли қоғозлар ва валюта қимматликларининг олди-сотдисига доир махсус қоидалар белгиланган бўлмаса, уларни олиш-сотишга нисбатан ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади...

Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодекси

sanjar,    2477,      Меъёрий хужжатлар » Кодекслар
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой Кодекси


I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-боб. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Агар уй-жой муносабатлари уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган бўлса, ерга оид қонун ҳужжатлари ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ана шу муносабатларни тартибга солишга тааллуқли қисми қўлланилади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

2-модда. Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатлар...

Юқорига