Кўп қаватли уйларда ўзбошимча қурилишлар қонунан таъқиқланади

Кўп қаватли уйларда ўзбошимча қурилишлар қонунан таъқиқланади

Кўп қаватли уйларда ўзбошимча қурилишлар қонунан таъқиқланади





Кўп қаватли турар-жой биноларининг биринчи қаватида жойлашган хонадон эгаларига балконни ўраб олиш ёки кўп қаватли уйда хоналар ўртасидаги деворни бузиб, бир хоналик уйни икки хоналикка ўзгартириш каби қўшимча қурилиш ишларига рухсат берилмаган ва бу Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига мувофиқ, ўзбошимча қурилиш ҳисобланади ҳамда бундай қурилмалар давлат кадастр рўйхатидан ўтказилмайди. Шунингдек, бу хонадонни сотиш, ҳадя этиш, ижарага бериш ҳамда бошқа битимлар тузиш қонунан тақиқланади.

Бу каби қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 160-моддасига асосан, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади ва бу ўзбошимча қурилмалар ҳуқуқбузарлар ҳисобидан бузиб ташланади. Биринчи қаватда жойлашган турар-жой ўрнатилган тартибда нотураржой тоифасига ўтказилганда, тасдиқланган лойиҳада кўзда тутилган қўшимча қурилишларни амалга ошириш мумкин.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: