АРТ тайёрлаш учун керакли хужжатлар

 

АРТ тайёрлаш учун керакли хужжатлар

Навоий вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси хузуридаги хўжалик хисобидаги архитектура ва ишлаб чиқариш  бўлими.

 

     Хўжалик хисобидаги бўлимнинг асосий вазифалари вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига шахарсозлик сохасида ягона илмий техник сиёсатни амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли маълумотлар базасини яратиш,тасдиқланган шахарсозлик хужжатлари асосида шахарсозлик фаолияти объектларини лойихалаштириш учун, яъни қурилиш, капитал қурилиш, капиталреконструкция қилиш, таъмирлаш, худудларни ободонлаштириш, бино ва иншоатларни реставрацияси, шу билан бирга мухандислик, транспорт инфратузилмаси учун Архитектура режалаштириш топшириқларини ишлаб чиқиш, бино иншоатларнинг ташқи қисмига ўрнатилган рекламаларнинг хужжатларини тайёрлаш, якка тартибдаги турар-жой ва маъмурий, жамоат, хамда хизмат кўрсатиш биноларининг хижжатларини ишлаб чиқиш, уларнинг эскиз-лойихалари, интеръер, фасад, ландшафт дизайни таклифларини тайёрлаш ва вилоят бош архитекторига тасдиқлашга киритиш.

Архитектура режалаштириш топшириғи барча лойихалаш ташкилотлари, қурилиш ташкилотлари, буюртмачилар ва тадбиркорлар саволларига тўлиқ жавоб берадиган шахарсозликнинг асосий хужжатидир.                                                   

Архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ) тайёрлаш учун керакли хужжатлар:

- Туман хокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори.

- Туман худудида ер участкасини бериш, ер танлаш ва ажратиш тўғрисидаги доимий комисиясининг далолатномаси.

- “ЎзШахарсозлик ЛИТИ” ДУК ёки “Қишлоқ Қурилиш Лойиха” институти томонидан берилган хулоса.

- Ажратилаётган ер майдони қишлоқ хўжалик харитасидан кўчирма.

- Давлат экология экспертиза хулосаси.

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги Туман ДСЭНМ хулосаси.

- Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий вилоят ИИБ ёнғин хафсизлиги бўлинмаси хулосаси.

- Мухандислик коммуникация тармоқлари корхоналаридан техник шартлар.

- ЎзГАШК ЛИТИ” Навоий вилоят филиалининг 1: 500,  1: 1000 миқёсидаги топотасвир ишлари.

      

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: