Эшдавлатов Камолжон Бобомуродович

БОШҚАРМА БОШ АРХИТЕКТОРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ:

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сон қарори юзасидан бош бошқарма ходимлари томонидан бажарилишини назорат қилиб боради;
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тусиқларни бартараф этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазрлар Маҳкамасининг 2015 йил 07 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 285-сонли қарори юзасидан бошқарма ходимлари ҳамда шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бўлимлари томонидан олиб борилаётган ишларни назорат қилиш;
-вилоятда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳудудларнинг анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш, ҳудудни режалаштириш тархлари ҳамда туманларни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, уларнинг маъқулланишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этиш;
-шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъёрий режалаштириш ва ташкил қилиш;
-шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини амалга ошириш, тегишли ахборот базасини яратиш;
бинолар, иншоатлар ва бошқа объектларнинг лойиҳалари тасдиқланишига розилик бериш;
-тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларни ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб бориш;
-маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик,транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;
-“Давархитектқурилиш” қўмитаси билан келишилган ҳолда қурилиш қоидаларини ишлаб чиқиш;
-капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда вилоят ҳокимлиги ва “Давархитектқурилиш” қўмитасига тақдим этиш;
-лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини янада шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;
-шаҳарлар,қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос обектлари сақланиб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура режалаштирилиши ва архитектура бадиий сифатлари бўйича ишлари олиб бориш ва архитектура ва шаҳарсозликда миллий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб бориш;
-бош бошқарма бошлиғи ишда бўлмаган пайтда (меҳнат таътилида, касаллик даврида, хизмат сафарида) унинг вазифасини бажаради.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: