Минглиев Омонқул Мухамматович

Минглиев Омонқул Мухамматович

Навоий вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи
Тел: (0-436) 220-50-08
Электрон почта манзили: o.mingliyev@arxitektura.uz; arxitektura@nv.uz
Қабул кунлари:
Сешанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача
Жума куни соат 10:00 дан 12:00 гача







БОШ БОШҚАРМА БОШЛИҒИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАРДАН ИБОРАТ:
-вилоятда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳудудларнинг анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш, ҳудудни режалаштириш тархлари ҳамда туманларни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳалари, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, уларнинг маъқулланишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этиш;
-шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъёрий режалаштириш ва ташкил қилиш;
-шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини амалга ошириш, тегишли ахборот базасини яратиш;
бинолар, иншоатлар ва бошқа объектларнинг лойиҳалари тасдиқланишига розилик бериш;
-тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларни ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб бориш;
-маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;
-“Давархитектқурилиш” қўмитаси билан келишилган ҳолда қурилиш қоидаларини ишлаб чиқиш;
-капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда вилоят ҳокимлиги ва “Давархитектқурилиш” қўмитасига тақдим этиш;
-лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини янада шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;
-шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос обектлари сақланиб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура режалаштирилиши ва архитектура бадиий сифатлари бўйича ишлари олиб бориш ва архитектура ва шаҳарсозликда миллий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб бориш.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: