Иқтисодий таҳлил ва қурилиш индустриясини ривожлантириш бўлими

Бўлимнинг вазифалари:

-бўлим мутахассисининг иқтисодий ислоҳатлар,нархларни шакллантириш ва қурилиш индстриясини ривожлантириш бўйича ўз ишини мувофиқлаштиради;
-юқори ташкилотларнинг топшириқларини бажариш буйича иш тизимини ташкил этади ва иш юритишни назорат қилади.
-бўлимнинг истиқбол ва жорий иш режаларини тузиб,уларнинг бажарилишини ташкил этади;
- бўлимга тааллуқли барча қарор ва топшириқлар устида қатъий иш олиб бориш ва ушбу қарорлар юзасидан берилган топшириқлар бўйича барча туман, шаҳар архитектура ва қурилиш бўлимларида бажарилишини назоратга олиш.
-бош бошқарма техник ва шаҳарсозлик кенгашида шахсан иштирок этади ва бўлим вазифалари бўйича таҳлиллар тайёрлаб, уларни муҳокама этишни ташкил этади;
-вилоят ҳудудида муҳандислик тармоқлари ва инфратузилмасини ривожлантиришнинг истиқбол режаларини амалга ошириш бўйича таҳлилий иш олиб боради.
- дастур ижросини мониторинг қилиш учун бириктирилган масъул ходим томонидан жорий қилинган “он-лайн” тизими асосида дастур ижроси доимий мониторинг қилиб борилишини шахсан назоратга олиш ҳамда туманлардан маълумотларни олиб, таҳлилий маълумотларни кунлик вилоят Иқтисодиёт бош бошқармасига тақдим этиб борилишини таъминлаш
-жорий ҳисобот ва ахборотлар тайёрлайди.
-иш юритиш тизимини,меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш бўйича бевосита иш олиб боради.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: