Фотогалерея: Машҳур брендлар логотипида тасвирланган ҳақиқий жойлар

Ҳар қандай бренд ўзининг таниқли фирма логотипини яратишга ҳаракат қилади. Логотипларда баъзан компания жойлашган географик ҳудуд, компания биноси, диққатга сазовор жойлар тасвирланади. Бу истеъмолчиларнинг компанияга бўлган ишончини ошириш учун амалга оширилади. AdMe нашри реал ҳаётда мавжуд жойлар тасвирланган логотиплар жамланмасини тақдим этди.

Нойшванштайн қалъаси. Германия

Walt Disney Pictures, 1985–2006

Фотогалерея: Машҳур брендлар логотипида тасвирланган ҳақиқий жойлар














Нойшванштайн — дунёдаги энг чиройли қалъалардан бири. Қалъа Wаlt Disney компаниясининг ҳақиқий рамзига айланган. Париж «Disneylend» боғидаги уйқудаги гўзал иншооти айнан шу қалъа кўринишини олган ва 1985 йилда Wаlt Disney корпорациясининг логотипига айланган.

Юссе қалъаси. Франция

Walt Disney Pictures, 2006 – ҳозирги вақтгача

Фотогалерея: Машҳур брендлар логотипида тасвирланган ҳақиқий жойлар















2006 йилда Walt Disney компаниясининг логотипи ўзгартирилди. Янги қалъа баландроқ, чиройлироқ ва каттароқ бўлди. Бу рассомларни илҳомлантирган «Золушка» мультфильмидаги қалъа. Қизиқарли томони шундаки, афсонага кўра, қалъа «Золушка»га тегишли бўлмаган. Шарль Перро шу қалъани «Уйқудаги гўзал» эртагида тасвирлаган, деб таъкидлаб келинади.

Маттерхорн тоғи. Швейцария — Италия

Toblerone шоколади

Фотогалерея: Машҳур брендлар логотипида тасвирланган ҳақиқий жойлар














Toblerone шоколадининг логотипи бўлган тоғни ҳеч нарса билан адаштириб бўлмайди. Тўрт бурчакли пирамидага ўхшаш Маттерхорн Альп тоғларидаги таниқли чўққилардан бири. Шоколаднинг ноодатий тишли шакли Маттерхорннинг кўп марта кичрайтирилган нусхаси, деган фикр мавжуд.

Капитолий. АҚШ

“Washington Capitals” хоккей клуби

Фотогалерея: Машҳур брендлар логотипида тасвирланган ҳақиқий жойлар














Бу ерда Капитолийнинг нима дахли бор дерсиз. Пойтахт хоккей жамоасининг рамзида анъанавий ранглардаги йиртқич нигоҳли бургут тасвирланган. Агар эътибор бериб қаралса, рамзнинг пастки қисмида Капитолийнинг гумбазини кўриш мумкин. Аъло даражадаги уйғунлик ва дизайнерларнинг гўзал санъати.

«Спасская» минораси. Россия

XXII ёзги Олимпиада ўйинлари

Фотогалерея: Машҳур брендлар логотипида тасвирланган ҳақиқий жойлар














1980 йилги Олимпиада ўйинлари учун махсус яратилган рамзий логотип. Югуриш йўлакчаларини ифодаловчи параллел чизиқлар беш қиррали юлдуз билан туговчи меъморий шаклга ўхшатилган. Минималлаштирилган дизайнда Москванинг халқаро рамзи Кремлнинг бир қисми бўлган «Спасская» минорасини кўриш мумкин.

«Олтин дарвоза» кўприги. АҚШ

Cisco Systems

Фотогалерея: Машҳур брендлар логотипида тасвирланган ҳақиқий жойлар














Телекоммуникация соҳасида фаолият кўрсатувчи Cisco Systems компаниясининг логотипида Сан-Франциско шаҳрида жойлашган «Олтин дарвоза» кўприги тасвирланган

Шамони водийси. Франция

Эвиан

Фотогалерея: Машҳур брендлар логотипида тасвирланган ҳақиқий жойлар















Францияда ишлаб чиқариладиган Эвиан минерал суви Эвиан-ле-Бен шаҳарчаси шарафига номланган. Шаҳарча атрофида бир нечта булоқлар жойлашган. Айнан шу ерда, Женева кўлининг бўйида, Альп тоғлари этакларида бутун дунёга машҳур сув идишларга қуйилади. Шубҳасиз, логотипда шу тоғлар тасвирланган.

Шаҳзода Руперт минораси. Буюк Британия

«Эвертон» футбол жамоаси

Фотогалерея: Машҳур брендлар логотипида тасвирланган ҳақиқий жойлар















1930 йилларда «Эвертон» футбол жамоасининг логотипига киритилган шаҳзода Руперт минораси узоқ тарихга эга. XVIII асрда қурилган минорадан хушёрхона, ҳатто қамоқхона сифатида ҳам фойдаланилган. Бугунги кунда Ливерпуль жамоасининг рамзини бу минорасиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: