Архитектура мўжизаси : 150 метр бўшлиқ устидаги шаффоф сузиш ҳавзаси

Техаснинг энг катта шаҳри марказида Market Square Tower осмонўпар иншооти қад кўтарди. Шаҳар маъмурияти 2016 йилнинг кузидан ижарачиларни излашга тушди, бинонинг расмий очилиш маросими бўлмаган бўлса-да, у ўзининг бош арт-объекти билан диққатни жалб қила бошлади.

Архитектура мўжизаси : 150 метр бўшлиқ устидаги шаффоф сузиш ҳавзаси
















Қурувчилар 2016 йилнинг баҳоридаёқ ноанъанавий, лекин функционал "самовий сузиш ҳавзаси" ҳақида маълум қилишган эди. Унинг тузилмаси шундайки, ҳавзанинг бир қисми бинонинг томидан чиқиб туради, унинг остида эса ўнлаб метр бўшлиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Архитектура мўжизаси : 150 метр бўшлиқ устидаги шаффоф сузиш ҳавзаси















Сузиш ҳавзасининг шаффоф қисми 20 сантиметр қалинликдаги плексигласдан бажарилган: шу туфайли унда юриш ва бир вақтнинг ўзида оёқ остига қараб, пастдаги ҳамма нарсани кўриш мумкин. Сузиш ҳавзасининг шаффоф қисми кенглиги - уч метр атрофида.

Архитектура мўжизаси : 150 метр бўшлиқ устидаги шаффоф сузиш ҳавзаси

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: