Хизматлар

ХизматларНавоий вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150 сонли қарорига асосан. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаштириш учун, яъни қурилиш, капитал реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда бино ва иншоотлар реставрацияси, шу билан бирга муҳандислик, транспорт инфратузилмаси учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ-1 ва АРТ-2) ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва қурувчи — буюртмачиларга тақдим этади;

Буюртмачи томонидан тақдим этиладиган хужжатлар.

- АРТ тайёрлаш учун буюртма.

- Ер танлаш далолатномаси

- Туман ҳокимининг қарори

- Бош режадан кўчирма

- Табиатни муҳофаза қилиш қумитасининг хулосаси.

- ДСЭНМ хулосаси

- Техник шартлар.

- Электр таъминота, Иссиқлик таъминоти, Газ таъминоти,

Конализация тармоғига уланиш учун, Алоқа таъминоти.

- Шартнома тузилиши.

Юқоридаги хужжатлар тулиқ топширилгандан сўнг 10 иш куни муддатида АРТ хужжатлар туплами тайёрланади. Тупламда ушбу худуднинг қизил чизиғи, бинонинг жойлашув ўрни, йул ва йулакчаларнинг кенглиги, бинонинг қурилиш чизиқлари белгиланади.

2. Тадбиркорлик субъектларига ҳамда маъмурий бинолар қурилиши учун бош режага асосан ер майдонлари танлайди ва объектларни жойлаштиради. Танланган ер майдонларига “Давархитекқурилиш” қумитасининг 2002 йил 2ноябрда тасдиқланган “Регламент” асосида таклиф лойиҳаларини “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ва “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ бош лойиҳа ташкилотлари билан келишиш учун юборади.

3. Шаҳар ва туманлардаги қурилаётган объектларни эскиз лойиҳаларини архитектора шаҳарсозлик кенгашида куриб чиқиб тегишли тартибда тасдиқлайди.

Архитектура ва шаҳарсозлик кенгашига лойиҳа ташкилоти томонидан қуйидаги хужжатлар тақдим этилади.

- Лойиҳа ташкилотида тайёрланган эскиз лойиҳа

- АРТ хужжатлар туплами

- Лойиха ташкилотидан хат.

Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ҳар хафтанинг жума куни вилоят архитектура бошқармасида утказилади.

 

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: