АРТ тайёрлаш учун буюртма

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150 сонли қарорига асосан. Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаштириш учун, яъни қурилиш, капитал реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда бино ва иншоотлар реставрацияси, шу билан бирга муҳандислик, транспорт инфратузилмаси учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ-1 ва АРТ-2) ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва қурувчи — буюртмачиларга тақдим этади; Буюртмачи томонидан тақдим этиладиган хужжатлар. - АРТ тайёрлаш учун буюртма. - Ер танлаш далолатномаси - Туман ҳокимининг қарори - Бош режадан кўчирма - Табиатни муҳофаза қилиш қумитасининг хулосаси. - ДСЭНМ хулосаси - Техник шартлар. - Электр таъминота, Иссиқлик таъминоти, Газ таъминоти, Конализация тармоғига уланиш учун, Алоқа таъминоти. - Шартнома тузилиши. Юқоридаги хужжатлар тулиқ топширилгандан сўнг 10 иш куни муддатида АРТ хужжатлар туплами тайёрланади. Тупламда ушбу худуднинг қизил чизиғи, бинонинг жойлашув ўрни, йул ва йулакчаларнинг кенглиги, бинонинг қурилиш чизиқлари белгиланади.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: