Навоий шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси

Навоий шаҳар бош архитекторининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳудудларини анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқарилишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этиш; шаҳар маркази ва бошқа аҳоли пунктларини ривожлантириш ва қуриш лойиҳаларида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда ҳудудларни меъморий режалаштиришни ташкил қилиш; маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириши юзасидан таклифлар киритиш; бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларининг лойиҳалари тасдиқланишига розилик бериш; капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда бош бошқармага тақдим этиш; шаҳар маркази билан бирга бошқа шаҳар аҳоли пунктлари ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари, стандартларга риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос объектлари сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура-режалаштирилиши ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб бориш; шаҳар посёлкалари ва шаҳар аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритиш; буюртмачилар-иморат қурувчиларга лойиҳалаштириш ҳамда инвестиция ишларини амалга ошириш учун қурилиш паспортлари, барча турдаги қурилишлар бўйича лойиҳа-қидирув, комплекс қайта қуриш, кенгайтириш, биноларни асосли тузатиш, таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича архитектура-режалаштириш ва муҳандислик-жойлаштириш топшириқларини ишлаб чиқиб, тақдим этиш; тегишли равишда шаҳарга буйсунувчи шаҳарлар маъмурий марказлари, шаҳар аҳоли пунктлари, шаҳар атрофи зонаси ва шаҳардаги аҳоли яшайдиган бошқа ерларда қурилиш буйича ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этишга доир ишларга раҳбарлик қилиш

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: