Нурота туман Архитектура ва қурилиш бўлими

Нурота туман бош архитекторининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тусиқларни бартараф этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазрлар Маҳкамасининг 2015 йил 07 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 285-сонли қарори юзасидан қатъий иш олиб бориш; шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳудудларини анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқарилишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этиш; маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириши юзасидан таклифлар киритиш; бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларининг лойиҳалари тасдиқланишига розилик бериш; капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва туман ҳокимлиги ҳамда бош бошқармага тақдим этиш; туман посёлкалари ва шаҳар аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритиш; буюртмачилар-иморат қурувчиларга лойиҳалаштириш ҳамда инвестиция ишларини амалга ошириш учун қурилиш паспортлари, барча турдаги қурилишлар бўйича лойиҳа-қидирув, комплекс қайта қуриш, кенгайтириш, биноларни асосли тузатиш, таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича архитектура-режалаштириш ва муҳандислик-жойлаштириш топшириқларини ишлаб чиқиб, тақдим этиш; тегишли равишда туманга буйсунувчи шаҳарлар маъмурий марказлари, туман аҳоли пунктлари, туман атрофи зонаси ва тумандаги аҳоли яшайдиган бошқа ерларда қурилиш буйича ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этишга доир ишларга раҳбарлик қилиш; шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни амалга ошириш, тегишли ахборот базасини яратиш; Учқудуқ тумани ҳудудини ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўриш; фаолият кўрсатаётган ҳудудда шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан Бош бошқармаларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш; Учқудуқ тумани ҳудудидаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб бориш; туман маркази, қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос объектлари сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура-режалаштирилиши ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб бориш ва архитектура ва шаҳарсозликда миллий ва маданий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб бориш. эҳтиёж ва таклифларни, конъюнктура ҳолатини, лойиҳалаштириш ишлари ва хизматлари бозорининг ривожланиш тамойиллари ва истиқболини ўрганиш, архитектура ечимлари ҳамда шаҳарсозлик тадбирларининг самарадорлиги даражасини ошириш мақсадида лойиҳачилар, инвесторлар ва пудратчилар ишларини ташкил этади; ажратилган ер участкаларининг чегарасини, қурилиш объектлари жойлашувини қизил чизиқлар асосида харитага тушириш билан боғлиқ топография-геодезия ишларини, қидирув- режалаштириш ишларини ҳамда бажарилган ишларни техник назорат қилади ва уларни қабул қилади, иморатлар қурилишининг жорий режаларини, ер ости коммуникацияларининг жойлашишини ҳамда муҳандислик-геологик ишлар атласларини рўйхатдан ўтказади; тегишли равишда туман маркази, қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳарча атрофи зонаси ва тумандаги аҳоли яшайдиган бошқа ерларда қурилиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этишга доир ишларга раҳбарликни амалга оширади; Бош бошқарманинг тегишли рухсатномаси мавжуд бўлганда, тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаштириш учун, яъни капитал қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва бино ва иншоотлар реставрацияси, шу билан бирга муҳандислик, транспорт инфратузилмаси учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ-1 ва АРТ-2) белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлангандан сўнг, буюртмачига тақдим этади; туман маркази ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини, саноат узеллари схемаларини, биринчи навбатдаги қурилишларни жойлаштириш лойиҳаларини, шаҳар атрофи ва рекреацион зоналар лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда розилик бериш ёки тасдиқлаш учун тегишли давлат ҳокимияти органларига тақдим этади; туман маркази ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш чораларини кўради. Бўлим юридик ва жисмоний шахслар билан белгиланган тартибда шартнома асосида: -тегишли равишда туман маркази, туман ҳудудида шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш; -қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини танлаб-ажратиш, жойлаштириш, унинг бўйича шаҳарсозликка оид лойиҳа олди ҳужжатлар тоифасига кирувчи барча рухсат берувчи ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш; -капитал таъмирлаш, реставрация, реконструкция, ободонлаштириш, ландшафт архитектураси ва шаҳарсозлик дизайнига оид таклиф лойиҳаларни ишлаб чиқиш; -болалар майдончаларини, биноларни эстетик жиҳатдан бадиий безаш; -тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун қурилиш паспортини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва қурувчи-буюртмачиларга тақдим этади.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: