Зарафшон шахар Архитектура ва қурилиш бошқармаси

Зарафшон шаҳар бош архитекторининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳудудларини анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқарилишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этиш; шаҳар маркази ва бошқа аҳоли пунктларини ривожлантириш ва қуриш лойиҳаларида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда ҳудудларни меъморий режалаштиришни ташкил қилиш; маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириши юзасидан таклифлар киритиш; бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларининг лойиҳалари тасдиқланишига розилик бериш; капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда бош бошқармага тақдим этиш; шаҳар маркази билан бирга бошқа шаҳар аҳоли пунктлари ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари, стандартларга риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос объектлари сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура-режалаштирилиши ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб бориш; шаҳар посёлкалари ва шаҳар аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритиш; буюртмачилар-иморат қурувчиларга лойиҳалаштириш ҳамда инвестиция ишларини амалга ошириш учун қурилиш паспортлари, барча турдаги қурилишлар бўйича лойиҳа-қидирув, комплекс қайта қуриш, кенгайтириш, биноларни асосли тузатиш, таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича архитектура-режалаштириш ва муҳандислик-жойлаштириш топшириқларини ишлаб чиқиб, тақдим этиш; тегишли равишда шаҳарга буйсунувчи шаҳарлар маъмурий марказлари, шаҳар аҳоли пунктлари, шаҳар атрофи зонаси ва шаҳардаги аҳоли яшайдиган бошқа ерларда қурилиш буйича ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этишга доир ишларга раҳбарлик қилиш; III. Зарафшон шаҳар бош архитектори қуйидаги хуқуқларга эга: Архитектура ва шаҳарсозлик, экология, архитектура ва қурилиш органлари томонидан берилган архитектура режалаштириш топшириқлари (АРТ-1 ва АРТ-2) талабларига жавоб бермайдиган объект лойиҳаларини рад этиш; амалдаги йўриқномалар ва қоидаларни бузган ҳолда ёки белгиланган тартибда бериладиган рухсатномасиз олиб борилаётган топографик ва муҳандислик-геологик қидирув, режалаштириш ва қазиш ишларини амалга оширишни тўхтатиб туриш; ўзбошимчалик билан иморат қуришда, шаҳарсозлик интизомини, қурилиш ва архитектура соҳасидаги амалда бўлган қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахсларни ҳамда ҳудудларда мазкур хуқуқ бузилишларини содир этган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларини белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш; маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш; ўз ваколати доирасида шаҳар ҳокимининг қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг юқори органлари далолатномалари асосида буйруқлар чиқаради, бўлим ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: