Юридик шахслар учун интерактив хизматлар

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар

№ Кўрсатиладиган хизмат номи
1 Мурожаатлар кўриб чиқиш Ҳавола
2 Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуймш шахобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Ҳавола
3 Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш Ҳавола
4 Коммунал хизматлар ҳисоблагичи Ҳавола
5 Бўш иш ўринлари Ҳавола
6 Юридик шахс ташкил этган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун онлайн тарзда ариза юбориш Ҳавола
7 Юридик шахс ташкил этган ҳолда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш учун онлайн тарзда ариза юбориш (МЧЖ) Ҳавола
8 Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматлар Ҳавола
9 Юридик шахс ташкил этган ҳолда деҳқон хўжалигини рўйхатдан ўтказиш учун ариза Ҳавола
10 Фермер хўжалигини рўйхатдан ўтказиш учун онлайн тарзда ариза бериш Ҳавола
11 Оилавий тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн тарзда ариза бериш Ҳавола
12 Давлат органи раҳбарлари қабулига ёзилиш Ҳавола
13 Оилалар учун мавжуд ижтимоий нафақалар ҳақида маълумот тақдим этиш Ҳавола
14 Аҳоли пункларида қурилишни ташкил этиш учун ер майдонларини тақдим этишга электрон ариза юбориш Ҳавола

Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан хужжатларни қабул қилиш


Ер муносабатларини тартибга солиш

Ер муносабатларнини тартибга солиш бўйича ахборотлар ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкалари бериш (реализатсия қилиш)

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси — бу қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашган жойга, ҳуқуқий режимга ва давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа тавсифларга эга бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер фондининг бир қисми. 2008 йил 1 январгача якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги таркибига кирмайдиган ерлардан белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир оилага 0,06 гектаргача мЕрос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун берилади. 2008 йил 1 январдан бошлаб якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари кимошди асосида фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида қурилган уй-жой жойлашган ер участкаси туман ҳокимининг қарорига биноан, якка тартибда уй-жой қурувчига (Ўзбекистон Республикаси фуқаросига) ҳар бир иморат солувчига 0,06 гектардан кимошди савдоси ўтказмасдан мЕрос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилади.
Ер участкалари беришда (реализатсия қилишда) фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олиш учун ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади. Аризага ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича турар жойларнинг кадастр иши нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг оиланинг таркиби тўғрисидаги ма'лумотномаси илова қилинади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилиши учун ажратилган ер массивида уй-жой қуришга буюртма расмийлаштирган якка тартибда уй-жой қурувчи компаниянинг ҳудудий филиалларига аниқ ер участкасини ва танлаб олинган намунавий лойиҳани кўрсатган ҳолда ёзма ариза билан мурожаат қилади. Ариза туман (шаҳар) ҳокими бошчилик қиладиган, ер участкалари бериш (реализатсия қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия (кейинги ўринларда «комиссия» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади. Комиссия таркибига «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш органлари, санитария-эпидемиология хизмати, фуқаролар йиғинлари вакиллари ва бошқа шахслар киритилади. Комиссия ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки ер участкаси бериш асосли равишда рад этилиши тўғрисида хулоса чиқаради. Фуқароларга белгиланган тартибда кимошди савдосида ер участкасини сотишда комиссиянинг қарори талаб қилинмайди.

Ер участкалари биринчи навбатда:

-Ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилаётган фуқароларга;

-Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига;

-байналмилал жангчиларга;

-ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг оилаларига;

-меҳнат фахрийларига;

-ўзлари эгаллаб турган давлат турар жой фондининг турар жойларини шаҳар ва туман ҳокимликларига бераётган фуқароларга берилади.

Туман (шаҳар) ҳокими комиссиянинг ижобий хулосаси асосида 10 кун муддатда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Ер участкасини кимошди асосида сотишда ҳокимнинг қарори кимошди натижалари асосида 10 кун муддатда қабул қилинади.

Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш органлари томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда уч кун муддатда ер участкаси ажратиш ва унинг чегараларини натурада чиқариш амалга оширилади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар берилади:

-туман (шаҳар) ҳокимининг қароридан кўчирма;

-участка чегаралари чизилган массивнинг бош режасидан нусха.

Ер участкалари бериш тўғрисида илтимос қилган барча фуқароларга ер участкалари ажратиш имконияти бўлмаган ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкалари олишга эҳтиёжмандларнинг ҳисобини юритади. Навбатда туриш тартибида ер участкалари олишга эҳтиёжманд бўлган фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан бир йилда камида бир марта тасдиқланади. Илтимос қилувчилар ер участкаси беришнинг тахминий муддати кўрсатилган ҳолда тасдиқланган рўйхатга киритилганлик тўғрисида хабардор қилиниши керак. Якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган бўш ер участкалари мавжуд эмаслиги ер участкаси бериш рад этилиши учун асос ҳисобланади. Ер участкаси бериш рад этилган тақдирда ҳокимлик уч кун муддатда бу ҳақда ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади. Ер участкаси бериш рад этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

Кўчириб олиш:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 20 августдаги 229-сонли қарори (Формат: .pdf, Ҳажми: 3 mb)

Юридик шахслар учун интерактив хизматлар номи ва кўчириб олиш имконияти

Т/р Интерактив хизмат номи
1 Алкоголли маҳсулотлар савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил қилиш
2 Автомобил ёнилғисини савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш
3 Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборот бериш
4 Бизнесни ривожлантириш ва бошқариш, тадбиркорлик ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш
5 Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан хужжатларни қабул қилиш
6 Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш
7 Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш
8 Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларни амалга ошириш
9 Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар
Ҳавола Юридик шахслар учун интерактив хизматлар номи ва кўчириб олиш имконияти

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: