маиший хизмат биноси куриш учун ер олиш

маиший хизмат биноси куриш учун ер олишСавол: Мен тадбиркорлик билан шугулланмокчиман шахар худудидан маиший хизмат биноси килиш учун ер олмокчиман. Бу ишларни амалга оширишим учун кимга мурожаат килишим керак ва канча вакт кетади?

 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ ер участкаси берилишидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар сўралаётган ер участкаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимига ариза берадилар. Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада ер участкаси зарур бўлган мақсадлар, унинг жойлашган жойи ва ўлчами, талаб қилинадиган майдоннинг асосланиши, қурилиш ишларини бошлаш ва тугаллашнинг тахминий муддатлари, юридик шахснинг почта манзили, реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспорти маълумотлари кўрсатилган бўлиши керак.

Туман (шаҳар) ҳокими икки кун мобайнида юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасини объектни қуриш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборади.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўн тўққиз кун мобайнида ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишади.

Ер участкасини танлаш бўйича материалларни тайёрлаганлик ва келишганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.

ер участкаларини танлашда бинолар ва иншоотларнинг, айниқса уй-жойларнинг асоссиз равишда бузиб ташланишига йўл қўймаслик, сув хўжалиги объектларидан, муҳандислик инфратузилмасидан фойдаланишда ноқулайликлар яратмаслик имконияти қидирилади;

Ер участкаси бериш тўғрисидаги аризада юридик ва жисмоний шахс томонидан ер участкасининг аниқ жойлашган жойи кўрсатилмаганда, шунингдек муайян зарурият пайдо бўлганда ер участкалари бир неча вариантларда танланиши мумкин.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими ер участкаси танлаш бўйича материалларни тегишлилигига кўра вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юборади, бошқарма материалларни тўрт кун мобайнида кўриб чиқадилар ва маъқулланган тақдирда — уларни бош лойиҳа-қидирув ташкилотларига келишиш учун юборадилар.

Ер участкасини танлаш бўйича материаллар етти кун мобайнида — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан, қишлоқ аҳоли пунктларида — «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамияти бош лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш улар томонидан, ер участкасини жойлаштириш режаси илова қилинган ҳолда, ваколатли мансабдор шахс имзолаган ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган ижобий хулосани вилоят шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасига юбориш йўли билан амалга оширилади.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан фақат ер участкасини жойлаштириш плани келишилади. Мазкур ер участкасида қурилиши мўлжалланаётган объектнинг плани ва фасадларни келишиш талаб қилинмайди.

Бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш бўйича харажатлар улар томонидан жорий қурилиш устидан муаллифлик назоратини ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан шартномалар асосида амалга оширилаётган аҳоли пунктларининг бош режаларини бажариш мониторингини олиб боришдан тушадиган маблағлар ҳисобига қопланади

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) сўрови бўйича, ер участкаси ажратиш материалларига қўшиб қўйиш учун беш кун мобайнида ваколатли органлар томонидан қуйидаги хулосалар тақдим этилади:

туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими хулосаси;

туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати хулосаси;

давлат ёнғин назорати ҳудудий органи хулосаси.

Хулосалар тақдим этилганлиги учун тўлов ундирилмайди.

Тегишли органлар томонидан, кўрсатилган муддатда хулоса тақдим этилмаган тақдирда архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ер участкаси ажратиш бўйича материалларни туман (шаҳар) ҳокими ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясига (кейинги ўринларда туман (шаҳар) комиссияси деб аталади) келишиш учун киритади ва шу ҳақда тегишли органга билдиришнома тақдим этади, мураккаблиги (хавфлилиги) жиҳатидан IV ва V тоифалардаги объектлар бундан мустасно.

Ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори, ер участкаси ажратиш бўйича йиғмажилднинг бир нусхаси, техник шартлар билан бирга ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириғи, шунингдек ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш бўйича ишларнинг қиймати юридик ва жисмоний шахс томонидан тўланган санадан бошлаб икки кундан кечикмай юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқган холда, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш максадида ер участкаси ажратиш ишлари маҳаллий ҳокимият ва архитектура ва қурилиш бўлимлари томонидан 47 иш кунигача амалга оширилиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Аҳоли пунктининг бош режасисиз, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳасисиз ва аҳоли пункти ҳудуди қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳасисиз аҳоли пунктлари ҳудудида ер участкалари бериш тақиқланади.

 

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: