Турар жойни нотурарга ўтказиб тадбиркорликни бошлаш

Турар жойни нотурарга ўтказиб тадбиркорликни бошлашСавол: Менга тегишли бўлган хонадонни турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказиб хонадонда тадбиркорлик фаолияти билан шугулланмокчиман.Бу ишларни амалга оширишим учун кимга мурожаат килиб ижобий натижа олишим мумкин?

 

 

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси уй жой Кодексининг 15-16-моддасига асосан Яшаш учун ярокли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди.Алоҳида ҳолларда, турар жойни яшаш учун мулжалланмаган жойга ўтказиш мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг (шахснинг) аризасига кўра туман, шаҳар ҳокимларининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мулжалланмаган жойларга саноат ишлаб чиқаришини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мулжалланмаган жойларга носаноат йўналишидаги корхона, муассаса, ташкиолотларни, офисларни қонун ҳужжатларида бегиланган тартибда жойлаштиришга йўл қўйилади.

Шунингдек, уй-жой кодексининг 9-моддасига асосан касаначилик меҳнатини амалга оширилаётган турар жойларни яшаш учун мулжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб этилмайди.

Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мулжалланмаган жой мулкдори маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан тегишли рухсатнома олмасдан ўзига қарашли жойни ўзбошимчалик билан қайта қурган ёки ўзгартирган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади ҳамда бу жойни ўз ҳисобидан аввалги ҳолатига келтириши шарт.

 

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: