Шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш туғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2014 йил  24-июлдаги

«Республиканинг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни янада яхшилаш, уларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 203-сонли  

қарори  қабул қилинди.

 

1. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва қишлоқлараро ҳудудларнинг тегишли равишда қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғини ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш бош режалари ва лойиҳалари (кейинги ўринларда шаҳарсозлик ҳужжатлари деб аталади) билан таъминланганлиги хатловдан ўтказилиди.

 

Аҳоли пунктининг бош режаси:

- узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий дастурлар, республикани ва унинг минтақаларини ривожлантириш прогнозлари, туманни режалаштириш схемалари ёки лойиҳалари;

- аҳоли пунктининг олдинги бош режасини амалга оширишнинг ҳолатини таҳлил қилиш натижалари асосида ишлаб чиқилади.

- Аҳоли пунктининг бош режаси аҳоли пунктларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ва чегараларини, улар ҳудудининг функционал вазифасини ва қурилишни зоналаштиришни, муҳандислик, транспорт ижтимоий инфратузилмасини комплекс ривожлантиришни, шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга оширишда шаҳарсозлик фаолияти регламентларини, шу жумладан ҳудудларни ўзлаштиришнинг навбатма-навбатлигини, тарихий-маданий мерос объектларини сақлашга, экологик ва санитария ҳолатига қўйиладиган талабларни ва бошқаларни белгилаб беради»;

- Шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини, аҳоли пунктлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шаҳар чегараси, комплекс муҳандислик изланишларини ўтказиш, аҳоли пунктларининг микросейсморайонлаштириш хариталарини, фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини муҳофаза қилиш схемалари ва бўлимларини тузиш, экология экспертизаси хулосалари натижалари бўйича, аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кўп бўлган фуқаролар қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича — назарда тутилган бюджет маблағлари, шу жумладан марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

 

Навоий вилоятида 2014-2018 йилларда ишлаб чиқарилиши мўлжалланган  аҳоли пунктларининг           бош  лойиҳаларни  ишлаб  чиқиш  манзилли  Д А С Т У Р И

                                                                                                                                                        

Т/р

Туманлар  номи

Буюртмачи номи

Лойиҳа  ташкилоти номи

Аҳоли сони

Молиялаштириш манбаи

Ишлаб чиқилиши режалаштирилган  йил

1

Қизилтепа шаҳар бош  режа лойиҳасини  ишлаб чиқиш.

“Ягона буюртмачи  хизмати”  инжиниринг компанияси

“Ўзшаҳарсозлик  ЛИТИ”  ДУК

13000

Республика  бюджетидан

2014 йил

2

Кармана  тумани

“Дустлик” қурғони

“Ягона буюртмачи хизмати”  инжиниринг компанияси

“Ўзшаҳарсозлик  ЛИТИ”  ДУК

8000

Республика  бюджетидан

2015 йил

3

Нурота  тумани  “Нурота”  шаҳри

“Ягона буюртмачи  номи”  инжиниринг компанияси

“Ўзшаҳарсозлик  ЛИТИ”  ДУК

33000

Республика  бюджетидан

2016 йил

4

Навбаҳор  тумани “Қалқонота” шаҳарча

“Ягона буюртмачи хизмати”  инжиниринг компанияси

“Ўзшаҳарсозлик  ЛИТИ”  ДУК

5100

Республика  бюджетидан

2016 йил

5

Навбаҳор  тумани  “Ижанд”  шаҳарчаси

“Ягона буюртмачи  номи”  инжиниринг компанияси

“Ўзшаҳарсозлик  ЛИТИ”  ДУК

5700

Республика  бюджетидан

2017 йил

6

Зарафшон  шаҳри  “Мурунтау” қурғони

“Ягона буюртмачи хизмати”  инжиниринг компанияси

“Ўзшаҳарсозлик  ЛИТИ”  ДУК

11277

Республика  бюджетидан

2018 йил

7

Қизилтепа туман   Вонғози  шаҳарчаси

“Ягона буюртмачи хизмати”  инжиниринг компанияси

“Ўзшаҳарсозлик  ЛИТИ”  ДУК

3325

Республика  бюджетидан

2018 йил

8

Хатирчи  туман  Лангар шаҳарчаси

“Ягона буюртмачи хизмати”  инжиниринг компанияси

“Ўзшаҳарсозлик  ЛИТИ”  ДУК

5300

Республика  бюджетидан

2018 йил

 

- Аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони)     5 минг нафардан кам бўлган фуқаролар қишлоқ йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экология экспертизаси хулосалари, шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича — маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Навоий вилоятида 2014-2018 йилларда ишлаб чиқарилиши мўлжалланган аҳоли сони  5 минг кишидан   кам бўлган   қишлоқ аҳоли пунктлари ва ҳудудларини меъморий режалаштириш (АПОТ)ни  ташкил этиш  лойиҳасини ишлаб чиқиш манзилли  Д А С Т У Р И      

                                                                                                                                                  

Т/р

Туманлар  номи

Буюртмачи номи

Лойиҳа  ташкилоти номи

Ахоли пункти сони

Аҳоли сони

Молиялаштириш манбаи

Ишлаб чиқилишрежалаш-тирил- ган  йил

1

Қизилтепа тумани

Ванғози ҚФЙ

“Ягона буюртмачи хизмати”  ИК

“Қишлоққурилиш лойиҳа”  МЧЖ

28 та

21200

Маҳаллий  бюджет

2015 йил

2

Қизилтепа тумани  Зарметан ҚФЙ

“Ягона буюртмачи хизмати”  ИК

“Қишлоққурилиш лойиҳа”  МЧЖ

21 та

16800

Маҳаллий  бюджет

2015 йил

3

Қизилтепа тумани

Оқ олтин ҚФЙ

“Ягона буюртмачи хизмати”  ИК

“Қишлоққурилиш лойиҳа”  МЧЖ

10 та

6700

Маҳаллий  бюджет

2016 йил

4

Қизилтепа тумани

Ғардиён  ҚФЙ

“Ягона буюртмачи хизмати”  ИК

“Қишлоққурилиш лойиҳа”  МЧЖ

11 та

11300

Маҳаллий  бюджет

2016 йил

5

Қизилтепа тумани

Янги Ҳаёт ҚФЙ

“Ягона буюртмачи хизмати”  ИК

“Қишлоққурилиш лойиҳа”  МЧЖ

6 та

1200

Маҳаллий  бюджет

2017 йил

6

Қизилтепа тумани

Аробон ҚФЙ

“Ягона буюртмачи хизмати”  ИК

“Қишлоққурилиш лойиҳа”  МЧЖ

14 та

12300

Маҳаллий  бюджет

2017 йил

7

Хатирчи тумани

Хонақа ҚФЙ

“Ягона буюртмачи хизмати”  ИК

“Қишлоққурилиш лойиҳа”  МЧЖ

20 та

29400

Маҳаллий  бюджет

2017 йил

8

Хатирчи тумани

Оқ олтин ҚФЙ

“Ягона буюртмачи хизмати”  ИК

“Қишлоққурилиш лойиҳа”  МЧЖ

14 та

14200

Маҳаллий  бюджет

2018 йил

9

Хатирчи тумани

Олчинобод ҚФЙ

“Ягона буюртмачи хизмати”  ИК

“Қишлоққурилиш лойиҳа”  МЧЖ

20 та

17800

Маҳаллий  бюджет

2018 йил

10

Хатирчи тумани Боғчакалон ҚФЙ

“Ягона буюртмачи хизмати”  ИК

“Қишлоққурилиш лойиҳа”  МЧЖ

9 та

12800

Маҳаллий  бюджет

2018 йил

 

1. «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси ва «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонаси — бош режалар лойиҳаларини ҳамда шаҳарлар ва шаҳар посёлкалари ҳудудлари қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини, шунингдек шаҳар чегараси лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар этиб белгиланган.

2. «Қишлоққурилишлойиҳа» масъулияти чекланган жамият — аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кўп бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчи этиб белгиланган.

- танлов асосида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан аниқланадиган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган лойиҳалаш ташкилотлари — аҳолиси (фуқаролар йиғини органлари жойлашган аҳоли пунктидаги яшовчилар сони) 5 минг нафардан кам бўлган қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар этиб;

3. «ЎзГАШКЛИТИ» давлат унитар корхонаси — комплекс муҳандислик-техник изланишларни ўтказиш (топографик хариталар ва режаларни тузиш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун муҳандислик-геология изланишларини ўтказиш) ишларини бажарувчи этиб белгилансин.

Шаҳарларнинг бош режалари 15-20 йил муддатга ишлаб чиқилади. Бош режа батафсил режалаштириш лойиҳаларини, иморат қуриш лойиҳаларини ва ривожлантиришнинг тармоқ схемасини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.

 

Ҳозирги  кунда  Вилоятимизнинг  Қизилтепа тумани бош режаси «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилмоқда.

 

Вилоятимизнинг  Нурота туман бош режаси  2015 йил ишлаб чиқилиши  режалаштирилган.

 

Вилоят маркази  Навоий шаҳри бош режаси 2002 йил қайта ишлаб чиқилиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  24-сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб,  2016 йилда шаҳарнинг  150,0 га ер майдонининг бош режаси қайта ишлаб чиқилиши  режалаштирилган.

 

 

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: