Учқудуқликларнинг орзуси ушалди

Учқудуқликларнинг орзуси ушалди

Вилоятимизда аҳолига хизмат кўрсатиш сифати кун сайин юксалиб бормоқда. Олис туманларда ҳам ушбу йўналишнинг ривожланиши натижасида фуқароларга кўплаб қулайликлар яратилаяпти.

Учқудуқ шаҳрида иш бошлаган "Golden Сity" савдо ва хизмат кўрсатиш маркази уч­қудуқликларнинг орзусидаги маскан бўлди. Бу ерда умумий овқатланиш шохобчаси, озиқ-овқатлар дўкони, компьютер хизмати, трикотаж маҳсулотларини сотиш нуқталари мавжуд бўлиб, шаҳар аҳли кўрсатилаётган хизматлар сифати ва маҳсулотлар нархидан мамнун.

— Халқ банкининг туман филиалидан 200 миллион сўм кредит олиб, ушбу мажмуани ташкил қилдик, — дейди "Шахиназар қурилиш" масъулияти чекланган жамияти раиси Отабек Исматов. — Яқин келажакда қўшимча равишда туман аҳлининг яхши кунларида хизмат қилиши учун тўйхона, мебель ҳамда нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш цехларини ҳам очиш ниятидамиз.

Қувонарлиси, мажмуанинг фаолият бошлаши билан 20 нафар фуқаро доимий иш ўр­нига эга бўлди.

Манба:dustlikbayrogi.uz

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: