Янги спорт мажмуаси

Янги спорт мажмуаси











Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ маъмурий биноси ҳудудида қурилган замонавий спорт зали фойдаланишга топширилди.

Бу ерда шахсий таркибнинг жисмоний ва касбий тайёргарлигини ошириш учун бар­ча имкониятлар мавжуд. Тўсин ва арқонда тортилиш, кураш, оғир атлетика, бокс, во­лейбол ҳамда спортнинг бошқа турлари билан шуғулланишни истовчилар учун керакли барча қулайликлар яратилган. Замонавий талабларга жавоб берувчи махсус "Тир" ҳам ходимлар ихтиёрида. Бундан ташқари, мазкур ҳудудда сунъий қопламали минифутбол ўйингоҳи ҳам бунёд этилди. Шунингдек, бинонинг кириш жойидаги назорат ўтказиш пункти қайта таъмирдан чиқарилди.

Манба:dustlikbayrogi.uz

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: