Даволаш муассасасининг янги биноси

Даволаш муассасасининг янги биноси

Сўнгги йилларда ички ишлар идоралари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига замон талаблари асосида тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида вазирлик ҳамда унинг қуйи тизимлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, даволаш-профилактика муассасасида санитария-гигиена қоидаларини талаб даражасида ташкил этиш ҳамда вилоят ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига кўрсатилаётган тиббий ёрдам савиясини янада яхшилаш мақсадида вилоят ИИБ тиббиёт бўлими ҳудудида 12 ўринли кундузги стационар даволаш ва физиотерапия биноси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Бу ерда ходимлар саломатлигини мустаҳкамлашни кўзда тутувчи касбий касалликларни даволашга ихтисослашган турли замонавий жиҳозлар билан бирга физиотерапия, муолажа, массаж, кундузги дам олиш хоналари, шифокорлар учун хона, шунингдек, кўплаб замонавий тиббий ускуналар мавжуд.

Шифо масканида беморларга руҳий қувват бағишлаш, уларнинг тезроқ тузалиб кетишларини таъминлаш мақсадида ободончилик, санитария-гигиена ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Манба: dustlikbayrogi.uz

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: