Қизилтепа туманида янги "Бахт уйи" фойдаланишга топширилди

Қизилтепа туманида янги "Бахт уйи" фойдаланишга топширилди

"Қурилиш-таъминотчи” корхонаси негизидаги "Велла плюс” масъулияти чекланган жамиятининг Азизбек Саъдуллаев иш юритувчилик қилган жамоаси Ватан ҳимоячилари куни арафаси 10 январ куни тумандошларимизга ажойиб совғани туҳфа этди. 550 миллион сўм маблағ сарфланиб, "Нафосат” маданият саройи ёнида қад ростлаган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ҳамда нотариал идора биноси фойдаланишга топширилди.
Тантанада иштирок этган туман ҳокими Ш.Ш.Набиев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.С.Рўзиев сўзга чиқиб, қурувчиларга миннатдорчилик билдирдилар.
«Қурилиш таъминотчи» МЧЖ раҳбари Б.Тошев ФҲДЁ туман бўлими бошлиғи Г.Норовага янги бинонинг рамзий калитини йиғилганларнинг гулдурос қарсаклари остида топширди.
Туман аҳли ва меҳмонлар икки қаватли, 14 та хонадан иборат замонавий кошонани томоша қилдилар.

Манба:qiziltepa.uz

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: