Ҳарбий хизматчилар учун бунёд этилган 4 қаватли хизмат уйи фойдаланишга топширилди

Куни кеча вилоятимиз марказидаги "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳарбийларимиз учун барпо этилган 48 хонадонли 4 қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Тантанали маросимда мутасадди таш­ки­лот ва идоралар раҳбарлари, ҳар­бийлар, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жа­моат­чилик қатнашди.

Вилоят ҳокими К. Турсунов, Мар­казий ҳарбий округ қў­мондони А. Саи­дов бар­чани байрам билан қутларкан, юр­тимиз Қуролли Кучларида амалга оши­ри­лаёт­ган кенг кўламли исло­ҳот­лар ҳар­бийлик со­ҳаси нуфузини янада оши­раётган­ли­ги­ни таъкид­лашди.

— Бугунги кунда Президентимиз то­монидан ҳар­бий­ларга алоҳида эъти­бор қаратилмоқда, — дейди янги уй эга­ларидан бири, кичик сержант С. Бобоназаров. — Яратилаётган им­ко­ниятлар ва билдирилаётган ишонч бизга янада юксак масъулият юк­лайди. Ватанга фи­до­йилик, юртга садоқатли хиз­мат би­­лан бу ишончни оқ­­лаймиз.

"Темур Малик" МЧЖ бунёдкорлари томонидан барпо этилган замонавий, ши­нам хона­дон­ларда эл хиз­ма­тига ка­мар­баста юрт­дош­лари­миз­нинг эркин яшаш­ларига барча имко­ният яра­тилган. Бино ҳовли­сида бо­лажонлар ми­риқиб ўй­наши учун алоҳида май­дон­чалар таш­кил этил­ганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда уй калитларини қабул қи­либ олаётган ҳар­бийларимиз ўктам овозда: "Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!" дея баралла айти­шар­кан, улар­нинг қалб­ларидаги ва­тан­­парвар­лик, шижоат билиниб ту­­рарди.

Вилоят маданият бошқармаси бир гуруҳ хонанда ва созандаларининг чи­­­­қишлари тантанага янада файз ба­­ғиш­лади.

Озод МУСТАФОЕВ,
"Дўстлик байроғи" мухбири.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: