2018 йилда намунавий лойиҳалар асосида 22 мингтадан кўпроқ арзон уй қурилади

Жорий йилда 22 минг 145 та кўп қаватли квартира ва уй-жой қурилиши мўлжалланмоқда. Бунда 16 минг 246 та кўп қаватли квартира ва уй-жой кам таъминланган оилаларга берилади, деб ёзмоқда ЎзА.

Ёш оилалар учун 658 та кўп қаватли квартира, Ички ишлар вазирлиги вакиллари учун 900 кўп қаватли уйлар, давлат ташкилотларида ишловчилар учун 974 та, профилактика нозирларига 1 минг 174 уй-жой, Мудофаа вазирлиги вакиллари учун 1 минг 260 та, ҳарбий хизматчилар учун 50 кўп қаватли квартира Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчиларига 468 та, миллий армиямиз хизматчиларига 468 та уй-жой берилади.

Мазкур қурилиш ишлари учун 4 триллион сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилади

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда арзонлаштирилган уй-жойларнинг 1 ва 2 тоифалари учун бошланғич маблағлар 25 фоиздан 15 фоизгача туширилди.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: