Бош саҳифа > Мустакиллик бинолари, Янгиликлар > Туман ва шаҳарларда Халқ қабулхоналарининг янги бинолари қурилади

Туман ва шаҳарларда Халқ қабулхоналарининг янги бинолари қурилади


24-01-2018, 09:28. Жойлаштирди: arxitektor
Давлат дастурига асосан 2018-2020 йилларда давлат-хусусий шериклик шартларида тасдиқланган намунавий лойиҳаларга асосан туман ва шаҳарларда Давлат хизматлари марказлари – Халқ қабулхоналарининг янги бинолари қурилади.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот каналида (@huquqiyaxborot) маълумот берилишича, бунда:

она ва бола хоналари, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит, автомобиль тўхташ жойлари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари назарда тутилади;

давлат хизматлари марказларини инфокиосклар билан таъминлаш, уларда электрон навбат тизими ва масофадан туриб видеокузатув тизимини жорий этилади;

давлат хизматларини алоқа воситаларидаги мобил иловалар орқали кўрсатиш имкониятини яратиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали воситалари амалга киритилади;

олис ҳудудларда яшовчи аҳолига мобиль давлат хизматлари марказлари (махсус автотранспорт воситалари) орқали давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Кўрсатиладиган давлат хизматлари тизимлаштирилишини назарда тутувчи Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантирилади. Реестрга киритилмаган давлат хизматларини кўрсатиш тақиқланади.

2018 йилда Давлат хизматлари марказларида “ягона дарча” тамойили асосида қўшимча равишда юридик шахсларга 40 турдаги, жисмоний шахсларга 19 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этилади.
Ортга қайтиш