2014 йилнинг энг яхши лойиҳаси кўрик-танлови

МАСА XXII Мувофиқлаштириш Кенгаши ва 2014 йилнинг энг яхши лойиҳаси (қурилиши) бўйича Кўрик-танлов Москва шаҳрида (Россия)

ЎЗБЕКИСТОН АРХИТЕКТОРЛАР УЮШМАСИ
МАЪЛУМ ҚИЛАДИ:

КС МАСА бюроси маълум қилишича, МАСА XXII Мувофиқлаштириш Кенгаши ва 2014 йилнинг энг яхши лойиҳаси (қурилиши) бўйича Кўрик-танлов Москва шаҳрида (Россия) 2014 йилнинг 24-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

МДҲ ҳудудида ишлаб чиқилган энг яхши лойиҳалар (қурилишлар) бўйича XXII Халқаро Кўрик-танловга тақдим этиладиган ишларга қўйиладиган ТАЛАБЛАР:

қоғозда бажарилган ишлар 1000х1000 мм ўлчамга мос бўлиши, ишлар босмадан чиқарилиб, танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилиши керак;
баннерларни саҳифалаш вертикаль бўйича бажарилиши лозим;
баннерда ишнинг номи, муаллифларнинг Ф.И.Ш. кўрсатилиши шарт!!!
МАСА “Архитектура. Строительство. Дизайн” журналида чоп этилиши учун электрон вариантда тақдим этилган барча материалларга 2 бетдан ортиқ бўлмаган тушунтириш хати илова қилиниши лозим. Тушунтириш хатининг матнли материали doc, txt форматида қуйидаги электрон манзилига жўнатилиши лозим: masa@co.ry

МАСА Кўрик-танловида иштирок этишга Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси Кўрик-танлови лауреатларининг ишлари тақдим этилади (“Ўзбекистондаги энг яхши архитектура асарлари” Кўрик-танлови тўғрисидаги Низомга мувофиқ).

Москва шаҳрида ўтказиладиган Кўрик-танловда иштирок этишни хоҳловчи лауератлар МАСА га тақдим этиш учун ўз ишларини Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасида рўйхатдан ўтказишлари лозим.

Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси
Манба:davarh.uz

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: