Йўловчилар учун қулайлик

Йўловчилар учун қулайлик











Қизилтепа туман йўл хўжалиги таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси томонидан жорий йилнинг май ойидан буён 4Р-65 йўлининг "Қизилтепа-Когон" йўналишида 6 та автобекат қурилди.

Комил Fайбуллаев, Вали Ҳодиев, Исмат Мустафоев, Наби Рўзиев сингари қурувчи­лар замонавий архитектура лойиҳасига асосан бекатларнинг сифатли барпо этилишини таъминлашди.

— Келгуси йилда яна 5 та ана шундай автобекат қурилади, — дейди корхона раҳбари Жаббор Нажмиддинов. — Бу эса йўловчиларнинг иссиқ ва совуқдан, қор-ёмғир­лардан сақланишларига имкон яратади.

Манба: "Дўстлик байроғи" газетаси

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.



Янгиликни таҳрирлади: admin - 1-12-2014, 19:16
Сабаби: Маълумот янгиланди.

Ижтимоий тармоқда тарқатиш: