“O'zgashkliti” DUK шаҳарсозлик фаолияти геоахборот таъминоти бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази

“O'zgashkliti” DUK шаҳарсозлик фаолияти геоахборот таъминоти бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази

Жорий йилнинг 23-декабр куни “O'zgashkliti” DUK шаҳарсозлик фаолияти геоахборот таъминоти бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказининг очилиши маросими бўлиб ўтди.

Куйидаги директив ҳужжатларда аниқлаб берилган вазифаларни амалга ошириш доирасида ташкил этилган:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сонли “Лойиҳа-қидирув Ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар туғрисида”ги қарори;

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 14-сонли “Қурилишда муҳандислик қидирувчилар, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори;

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 мартдаги 50-сонли “Республика лойиха-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш буйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори;

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 мартдаги 40-сонли “2010-йилда Ўзбекистон Республикасига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, донор-мамлакатларнинг беғараз техник кўмак (грант)ларини жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори;

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 14 октябрдаги 105-сонли “Шаҳарсозлик фаолиятининг геоахборот таъминоти ва лойихалаш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш буйича ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи.

Ўкув марказининг асосий мақсади - бошланғич билим асосларига эга бўлган мутахассисларга инновацион технологиялар бўйича қуйдаги соҳаларда чуқурлаштирилган таълим бериш:
қурилиш учун мухандислик изланишларини амалга ошириш;
лойихалаш;
географик ахборот тизимларини яратиш.


Ўқув марказида ўтказиладиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишлари
I. Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот таъминоти
· Муҳандислик-геодезик қидирувлар
· Муҳандислик-геологик қидирувлар
· Геофизик тадқиқотлар
· Қурилишда геодезик ишлар
· Геотехник тадқиқотлар
· Географик ахборот тизимлари (ГАТ)
· GNSS технологиялар
· Лазерли сканерлаш технологияси
· Ерни масофадан зондлаш маълумотлари.
· Замонавий қайта ишлаш услублари
· Йирик микёсдаги топографик съёмкалар
· Жойнинг рақамли модели. Яратиш усуллари
· Давлат шаҳарсозлик кадастри
· Бино ва иншоотларнинг техник диагностикаси ва бузмасдан (шикаст етказмасдан) назорат қилиш услублари
· “Ер ости сувлари мониторинги” ахборот-тахлилий тизими
II. Лойиҳалаш
· Базавий маҳсулотлар, чизмаларни расмийлаштириш
· Лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳисоблашларини автоматлаштириш
· Саноат ва фуқаро қурилиши. Лойиха бўлимларини ишлаб чиқишда автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (АЛТ)
· Сканерланган тасвирларни қайта ишлаш
· Визуаллаштириш ва анимация
· Лойиҳаларни бошқариш, хужжатларнинг техник айланмаси ва меъёрий хужжатлар
Ўқитувчилар таркиби
Ўқув марказининг уқитувчилар таркиби Корея Республикасида махсус тайёргарликдан ўтган ва малака оширган мутахассислардан, шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот таъминоти соҳасида ахборот технологияларини қўллаш борасида тегишли билимларга эга бўлган Республикамизни етакчи олий ўқув юртлари ўқитувчиларидан ташкил топган.

“O'zgashkliti” DUK шаҳарсозлик фаолияти геоахборот таъминоти бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази
МАРКАЗНИНГ МАНЗИЛИ:
Ўзбекистон Республикаси,
100004, Навоий кўчаси 2А, Тошкент шаҳар,
Тел.: (99871) 241-23-27, 241-27-33,
факс: (99871) 241-27-23

электрон почта манзили: training@uzgashkliti.uz
веб-саҳифа: www.uzgashkliti.uz

Манба: davarx.uz

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: