Ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Самарқанд давлат архитектура қурилиш институтида Жанубий Кореянинг Кемён университети мутахассислари иштирокида архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги масалаларга бағишланган семинар ўтказилди.



Тадбирда дунё миқёсида замонавий шаҳарсозлик архитектураси тобора ривожланиб бораётгани, бу борада Ўзбекистон ва Корея Республикасида амалга оширилаётган ишлар, соҳага оид қонунчилик, мутахассис кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, халқаро ҳамкорлик масалалари ҳақида сўз борди.

– Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихи, аждодларингиз томонидан бунёд этилган бино ва иншоотлар бу заминда меъморчилик анъаналари жуда қадимий эканлигини кўрсатади, – дейди Кемён университети проректори Ли Жун Хи. – Айниқса, Самарқанддаги ноёб маданий обидалар дунё олимларини ҳайратга солиб келади. Тарихий обидаларни асраб-авайлаш баробарида янги қурилаётган биноларда замонавий шаҳарсозлик услублари ва тарихий анъаналарни уйғунлаштириш муҳим вазифа ҳисобланади. Мазкур анжуман бу борада ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликда ишлашга яна бир қулай имконият бўлди.

Семинарда Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти ва Кемён университети ўртасида илмий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш борасида келишувларга эришилди.

Манба: Самгаси

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: