Тўртта спорт зал фойдаланишга топширилди

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан НКМКга қарашли "Сўғдиёна" жисмоний тарбия ва спорт клубининг "Сўғдиёна" ўйингоҳида таъмирлаш ишлари якунланиб, янги қурилган тўртта спорт зал шуғулланувчилар ихтиёрига топширилди.
— НКМК ҳомийлигида За­раф­шон қурилиш бошқармаси томонидан май ойида иш бош­ланган эди, — дейди биз билан суҳбатда "Сўғдиёна" ЖТСК ўқув ишлари бўйича директор ўрин­­босари Соҳиба Қиличева. — Мустақиллигимиз қутлуғ тў­йи арафасида миллий кураш, стол тенниси, шахмат, оғир ат­ле­тика заллари янгидан қурил­гани спортсевар бола­лар, уларнинг ота-оналари, му­раб­бийлари учун ажойиб туҳфа бўлди. Илгари бино таъ­мир­талаблиги туфайли спорт­нинг бу турлари бўйича маш­ғу­лотлар бажаришда бирмунча қийинчиликларга дуч кели­нар­ди. Энди эса спорт заллари янги инвентарлар билан таъ­мин­ланди.
— Ҳар бир залда кийиниш, ечиниш хоналари мавжудлиги, кондиционерлар ўрнатилгани болаларни хурсанд қилди, — дейди мамнунлик билан яна бир суҳбатдошимиз, миллий ку­раш мураббийи Жўрабек Жу­­маев. — Ҳозирда олти гу­руҳ­да саксон нафардан ортиқ шуғулланувчи миллий кураш сирларини ўрганишни бош­лаб юборишган. Янги спорт залида янгича завқ, интилиш, қувонч билан ютуқлар сари бо­раётган болаларимиз учун бун­дай имконият айни муддао бўл­ди.
Тантанали очилиш мароси­мида НКМК бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувон­диқ Санақулов иштирок этиб, ёш спортчиларга муваф­фа­қият, омад тилади.

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: