Ҳарбий хизматчилар учун янги уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди

36 хонадонга мўлжалланган иккита кўп қаватли замонавий тураржой ҳарбийларга Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги олдидан муносиб совға бўлди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳарбий хизматчилар учун янги уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди

— Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий қисмларидан бирида 2005 йилдан буён шартнома асосида хизмат қиламан, - дейди сержант Женгисбой Алланиёзов. — Бугун икки хонали уй калитини беришди. Бундан беҳад хурсандмиз. Бу, ўз навбатида, Ватан олдидаги муқаддас бурчимизни шараф билан адо этишда янада куч ва ғайрат бағишлайди.

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Агарда мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнини белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.


Ижтимоий тармоқда тарқатиш: